"Яндекс" Самарқанддаги Ахборот технологиялари ҳафталигида иштирок этади

Тадбир 24-27 октябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Россиянинг "Яндех" компанияси “ICTWeek Uzbekistan 2022”ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги иштирокчисига айланди. Тадбир 24-27 октябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида бўлиб ўтади.
Тадбирда Яндексдан ташқари ташқари “Иннотех”, “It Park”, "Узтелеком", “Билайн” ва бошқа компаниялар, жумладан Huawei ва ZTE корпорациялари ҳам иштирок этади.
Мазкур тадбир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ўтказилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги 2004 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётган йирик ва муҳим тадбирдир.
Анъанага кўра, ҳафталик бир қатор ихтисослаштирилган тадбирларни ягона форматда бирлаштиради. “ICTWeek”нинг асосий мақсади тажриба алмашиш ва замонавий технологиялар ва инновациялар ютуқларини намойиш этиш учун платформа яратишдан иборат.
Шунингдек, бу ерда хорижий инвесторларга Ўзбекистон IT -бозорининг жозибадорлиги, давлат, компаниялар ва истеъмолчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги намойиш этилади. Кўргазмага ташриф буюрувчилар маҳаллий ва хорижий компанияларнинг сўнгги ишланмаларини кўришлари мумкин.