Сардоба туманига янги ҳоким тайинланди

Акмал Мирзаев Сардоба тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Акмал Мирзаев Сирдарё вилояти Сардоба тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Акмал Мирзаев Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. У бу лавозимга 2018 йил 28 май куни тайинланган.
Бундан ташқари, Акмал Мирзаев Ўзбекистон президенти девони Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматининг мурожаатлар кўриб чиқилиши устидан назорат шўъбаси етакчиси инспектори бўлиб ишлаган. Ундан аввал эса Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида бошқарма бошлиғи бўлган.
Маълумот учун, Акмал Мирзаев 1971 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1997 йилда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини (кундузги), 2003 йилда тамомлаган Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.