ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Ўзбекистонликлар “Географик диктант” халқаро таълим акциясида иштирок этишлари мумкин. Бу ҳақида Тошкентдаги Рус уйи матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур акция ҳар йили ўтказилади ва бу йил тадбир 30 октябрга режалаштирилган.
Диктант географик билимларни оммалаштириш ва аҳоли ўртасида географияга қизиқишни ошириш мақсадида ташкил этилмоқда. Жорий йилда географик диктант тўртта вариантда тузилади, уларнинг ҳар бири икки қисмга бўлинган 40 та саволни ўз ичига олади.
Географиядан маълум фактларга асосланган "географик таълим дастури" базавий даражанинг биринчи қисми 10 та саволни ўз ичига олади.
Иккинчи қисм 30 та саволдан иборат бўлиб, иштирокчидан хаёлий фикрлаш, мантиқ ва билимдонликни қўллашни талаб қилади.
Акцияда иштирок этувчилар олдиндан рўйхатдан ўтишлари керак.
Географик диктант Тошкент шаҳридаги Рус уйида (Юнус Ражабий кўчаси, 63-уй) 30 октябрь куни соат 12.00 да бўлиб ўтади.