Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар ОЧда умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашди

Ўзбекистон терма жамоаси умимий ҳисобда 5 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини жамғарди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Кувайтда ўтказилган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Мусобақанинг сўнгги кунида 2000 метрга тўсиқлар оша югуриш баҳсида энг яхши натижа қайд этган Дилшода Усмонова (6:55,41) олтин медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, лангарчўпга таяниб сакраш дастурида Жасмина Мансурова 3,60 метр билан кучли учликдан жой олди. У жамоага бронза медалини тақдим қилди.
Олтин медал:
Шарифа Давронова (узунликка сакраш);
Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш);
Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш);
Нодир Норбоев (кўпкураш);
Дилшода Усмонова (2000 м, тўсиқлар оша).
Кумуш медал:
Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш).
Бронза медал:
Жасмина Мансурова (лангарчўпга таяниб сакраш).
Ўзбекистон терма жамоаси умимий ҳисобда 5 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини жамғарди.