ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Футбол бўйича 2023 йилги Осиё кубоги мусобақалари Қатар ўтказилади. Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида Қатар мусоқабанинг мезбони сифатида тасдиқланди.
“ОФК ва Осиё футбол оиласи номидан Қатар футбол ассоциациясини яқинлашиб келаётган ОФК Осиё Кубоги мусобақасига мезбонлик қилиш ҳуқуқи берилгани билан табриклайман”, - деди ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа.
Таъкидлаш жоизки, Австралия, Индонезия, Жанубий Корея ва Қатар Осиё кубогини ўз майдонларида ўтказиш таклифини берган эди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги—2023 мусобақаси Хитойда бўлиб ўтиши кўзда тутилган эди. Аммо мамлакатдаги COVID-19 пандемияси сабаб Хитой уни ўтказишдан бош тортган. Мусобақа 2023 йилнинг 16 июндан 16 июлига қадар давом этади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси муддатидан илгари 2023 йилда футбол бўйича бўлиб ўтадиган Осиё кубогига йўлланма олган. Ўзбекистон кетма-кет 8 марта Осиё кубогида иштирок этади.
Қатар ОФК Осиё кубоги мусобақасининг амалдаги чемпиони ҳисобланади, 1988 ҳамда 2011 йилларда ҳам қитъанинг энг нуфузли биринчилигига ушбу мамлакат мезбонлик қилган.