Россия ҳарбийлари ва хайрия ташкилотлари Запорожье вилоятининг Мелитополь шаҳридаги “Калинка” 40-болалар боғчасига инсонпарварлик ёрдами етказиб беришди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
“Единая Россия” (“Ягона Россия”) ва “Мы вместе” (“Биз биргамиз”) волонтёрлик ташкилотига ҳамда Россия Қуролли кучларига раҳмат айтмоқчиман. Биз боғчамиз ходимлари ва болаларига кўрсатилган ёрдам учун миннатдормиз”, - деди болалар боғчаи мудираси Наталья Хохамиди.
Запорожье вилоятининг волонтёрлик ташкилотлари Россия ҳарбийлари билан бирга мунтазам равишда боғчалар, мактаб интернатлар, болалар уйилари, қариялар уйлари ва бошқа ижтимоий муассасаларга озиқ-овқат, тиббиёт воситалари ва биринчи зарурий буюмларни етказиб беришда кўмаклашиб келишади.