Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

НАТО Украинадаги можарога де-факто қўшилди – Песков

Россия президенти матбуот котиби НАТО Украина можаросига амалда қўшилгани, аммо бу Россиянинг мақсадларига таъсир қилмаслигини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Шимолий Атлантика альянси (НАТО) Украина можаросига де-факто кириб келди, аммо бу Россиянинг мақсадларига таъсир қилмайди, деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“НАТО де-факто аллақачон Украина можаросига қўшилган. Лекин бу бизнинг барча мақсад ва режаларимизга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, яъни операция давом этмоқда ва у якунига етади”, - деган Песков журналистнинг тегишли саволига жавоб берар экан.
Кремль матбуот котиби бу Россия учун қанчалик машаққатлилиги ҳақида сўралганда, бу "сезиларли даражада қийинроқ" эканини айтди.

“Бу, эҳтимол, бизнинг ички иқтисодий ва бошқа сафарбарликни талаб қилади. Киев режими бошқа нарса, НАТОнинг салоҳияти эса бошқа. Бу қўшимча юк. Лекин бизнинг салоҳиятимиз бизга шундай шароитларда операцияни давом эттириш имконини беради", - дея қўшимча қилди Песков.

Медведев: Столтенберг НAТОнинг Россияга қарши урушдаги иштирокини тасдиқлади
Сентябрь охирида Россия етакчиси Владимир Путин махсус ҳарбий операциянинг асосий мақсадлари ўзгаришсиз қолаётганини айтди — биринчи навбатда, бу Донецк ва Луганск Халқ Республикаларини озод қилишдир. Путиннинг таъкидлашича, ЛХР тўлиқ, ДХР эса қисман озод қилинган.