Ўзбекистонликлар ўтган 9 ойда электромобиллар харидига қанча пул сарфлашган

Ўзбекистонга электромобиллар асосан Хитойдан келтирилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хориждан 1 629 дона электромобиль импорт қилган. Уларнинг қиймати 51,3 млн долларга тенг бўлган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
2022 йилнинг сентябрь ойида 130 та электромобил импорт қилинган.
9 ойида энг кўп электромобиллар Хитойдан - 1 422 дона импорт қилинган. Кейинги ўринларда БАА (111), Германия (41), Гонконг (31), Литва (10), Жанубий Корея (7) ва бошқа давлатлар (7).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент мутасаддилар олдига электромобилларга хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтириш мақсадида келгуси икки йилда жойларда икки мингта қувватлаш станциялари ташкил этиш вазифасини қўйганди.
Бу станцияларга ҳам ер, мулк ва фойда солиғидан имтиёз қўлланилади. Тадбиркорларга қувватлаш станциялари орқали электрни эркин нархда сотиш ҳуқуқи берилади.
Йил охирига қадар Фарғонада электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади