Оғир атлетика: Шарофиддин Амриддинов Олимпиада чемпионидан олтин медални тортиб олди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Баҳрайнда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Амриддинов 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларни қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Шарофиддин Амриддинов
“-102 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддинов 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларни қўлга киритди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Амриддинов даст кўтариш машқида 172 кг билан Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони қатарлик Элбаҳ Фаресни ҳам ортда қолдириб, олтин медал соҳибига айланган.
Шарофиддин Амриддинов
Силтаб кўраришда 196, икки курашда эса 368 кг қайд этган самарқандлик полвон терма жамоаси ҳисобига яна 2 кумуш медални келтирган.
Аввалроқ, оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Турсуной Жабборова Баҳрайнда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида иккита медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Шарофиддин Амриддинов