ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Молдова пойтахти Кишинёвда бир неча минг киши мухолифатнинг норозилик намойишида қатнашяпти. Намойишчилар парламентга муддатидан олдинги сайлов ўтказишни талаб қилишмоқда.
Одамлар пойтахтнинг асосий кўчалари бўйлаб, президент маъмурияти ва парламент бинолари томон йўл олишмоқда.
“Шор” партияси депутатлари билан ҳаракатланаётган оломон “Майя Санду (Молдова президенти) йўқолсин!”, “Истеъфо!”, “Муддатидан олдинги сайловлар ўтказилсин!” деб қичқирмоқда.
Молдовада норозилик намойишлари ёз ойида бошланганди, улар мамлакатнинг турли ҳудудларида ўтказилган. Намойишчилар ҳукуматни электр энергияси, озиқ-овқат нархи ошиши ва бошқа муаммоларда айбламоқда.
Шунингдек, улар мамлакат раҳбариятини Россия билан арзон газ борасида музокараларни ўтказишни истамаётгани ва мухолифат вакилларига сиёсий босим ўтказаётгани учун танқид қилишмоқда.