ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35,8 млн кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Статқўмга кўра, мамлакат аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 61,1 минг кишига кўпайган. 2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2 минг кишига кўпаймоқда.
2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикадаги туман ва шаҳарлари орасида доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган ҳудудлар:
Наманган шаҳри – 673,8 минг киши;
Самарқанд шаҳри – 570,4 минг киши;
Ургут тумани – 541,7 минг киши;
Андижон шаҳри – 465,7 минг киши;
Денов тумани – 407,1 минг киши;
Олмазор тумани – 392,4 минг киши;
Пастдарғом тумани 372,9 минг киши;
Юнусобод тумани – 364,8 минг киши;
Шайҳонтоҳур тумани – 358,9 минг киши;
Асака тумани – 345,5 минг киши.
Маълумот учун, Ўзбекистон доимий аҳоли сони бўйича МДҲда учинчи ўринда, туғилиш бўйича биринчи ўринда туради.