Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Белгород ҳарбий полигонида теракт содир бўлди

Теракт оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, 15 киши турли оғирликдаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. ️Белгород вилоятида Ғарбий ҳарбий округининг полигонида теракт содир бўлди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
Хабарда айтилишига кўра, МДҲ давлатларидан бирининг фуқароси бўлган икки нафар террорчи ўқ отиш машғулоти вақтида кўнгиллилардан иборат шахсий таркибига қарата ўқ узган.
Ушбу мудҳиш ҳодиса оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, 15 киши турли оғирликдаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Жавоб ўти билан икки террорчи йўқ қилинган.