ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Украинанинг миллатчи “Азов”* полки жангарилари Мариуполда тинч аҳолини ўлдирганликларини тан олишди.
Азовчи Ренат Алиев апрель бошида Мариуполда тўрт нафар оддий фуқарони Драгунов сойли снайпер милтиғи (винтовка) билан ўлдирганини сўзлаб берди.
“Тасодифан жанг чоғида. Мен ҳаракатни сезиб қолдим, бироқ у душман ёки душман эмаслигини фарқлай олмадим. Улар эса оддий фуқаролар экан”, - деди у РИА Новостига берган интервьюсида.
Яна бошқа бири Михаил Швец ҳам Россия ҳарбийлари билан отишма пайтида ҳарбийлар қаршида оқ боғичда югуриб чиққан тинч аҳолини отиб қўйганини тан олди. Бундан ташқари, Швац украиналик миллатчи дўконда кекса кишини қандай отиб ташлаганини кўрганини кўрганини маълум қилган.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти