Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Остонада учрашди

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари МДҲ саммити доирасида учрашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси доирасида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Марказий Осиёда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва минтақавий шерикликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Шавкат Мирзиёев в рамках заседания Совета глав государств Содружества Независимых Государств встретился с Президентом Республики Таджикистан Эмомали Рахмоном.
Президентлар олий даражада эришилган, энг аввало, товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, энергетика, транспорт, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги соҳаларида устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги келишувларни рўёбга чиқариш зарурлигини таъкидлаган.
Шунингдек, минтақавий тузилмалар, шу жумладан ШҲТ ва МДҲ доирасидаги ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинган.