ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Ғарб “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим 2” қувурларидаги воқеалар, шунингдек, Қрим кўпригидаги теракт туфайли хавфли чизиқни кесиб ўтди, деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко.
Грушконинг эслатишича, НАТО мамлакатлари доктриналарига кўра, рақибнинг муҳим инфратузилмага етказилган зарар қуролли кучлар ёрдамида “анъанавий жавоб беришни назарда тутувчи қуролли ҳужум акти сифатида қабул қилинади”.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг ишончи комилки, ҳужумларни уюштирганлар нимага киришаётганини билишган. Қолаверса, улар буни янада авж олиш мақсадида атайлаб қилишган.
Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни эрталаб Қрим кўпригида портлаш содир бўлди ва бир неча цистерна ёниб кетди. Тўрт киши ҳалок бўлди. 12 октябрь куни ФСБ Қрим кўпригида терактни Украина ҳарбий разведкаси раҳбари Кирилл Буданов уюштирганини эълон қилди.
“Шимолий оқим”даги саботаж эса 2022 йил 26 сентябрга ўтар кечаси содир бўлди. “ Қувурнинг Даниянинг Борнҳолм ороли яқнидан ўтган қисмида “Шимолий оқим” ва "Шимолий оқим-2"нинг 3та қувури портлатиб юборилди. Айни дамда ушбу зарар учун товон пули 17 миллиард еврога баҳоланган.