Белгороддаги нефт омборига снаряд тушди

Белгородда бугун кун давомида ҳаво мудофаа тизимлари ишлаши кузатилмоқда. Маҳаллий аҳоли бир неча бор ҳавода портлаш овозини эшитган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Украина томонидан отилган снаряд Белгороддаги нефт омборига тушди, деб хабра қилди вилоят губернатори Гладков.
Портлаш оқибатида нефт базасида ёнғин келиб чиққан, лекин у тез орада ўчирилган. Нефт базасида фақат битта нефт рузервуарти ёниб кетган.
Маҳаллий аҳоли вакиллари айтишига кўра, бугун Белгородда кун давомида ҳаво мудофаа тизимлари ишлаши кузатилмоқда.
Белгород вилояти доимий равишда Украина томонидан ўққа тутилмоқда. Хусусан, 12 октябрь куни Украина Қуролли Кучлари Белгородга жуда кўп ракеталарни ўққа тутди, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими уларнинг барчасини тутиб олди. Кеча отишмада подстанцияда ёнғинга олиб келди ва шу сабабли Белгороднинг бир қисми электр таъминотисиз қолган.
Эслатиб ўтамиз, Украина билан чегарадош бўлган Белгород вилоятида 11 апрелдан бери террорчилик хавфининг сариқ даражаси амал қилмоқда. Чегара қишлоқлари аҳолиси эвакуация қилинди.