ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Беларус президенти Александр Лукашенко Россия энг замонавий қурол турларига эга эканлигини, у Украинада ядро қуролисиз ҳам ғалабага эришишини айтди.
"Бир неча кун олдин, Россия Қрим кўпригига жавобан Украинага аниқ зарбалар берганида, бу жуда муносиб куч эканини ҳамма кўрди. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Россияда, мен аниқ биламан, энг замонавий қурол турлари бор ва ядровий қурол қўллашган ҳеч қандай эҳтиёж йўқ. Россия Украинада ядро қуролисиз ҳам мақсадига эришади”, — деди Лукашенко NBC телеканалига берган интервьюсида. Беларусия давлати раҳбари.
Душанба куни Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан бўлиб ўтган тезкор йиғилишда Украина инфратузилма объектларига аниқ бошқариладиган қуроллар билан катта зарба берилганини айтди. Путин Қрим кўпригида содир бўлган воқеани фуқаролик инфратузилмасини йўқ қилишга қаратилган теракт деб атади. Унинг сўзларига кўра, Киев ўзини энг жирканч террорчи гуруҳлар билан бир қаторга қўйган ва Киев режимининг жиноятларини жавобсиз қолдириш шунчаки мумкин эмас. Украина оммавий ахборот воситалари душанба ва сешанба кунлари Украинанинг бир қанча шаҳарларида портлашлар содир бўлгани ҳақида хабар беришди. Зарбалар асосан Украина ҳарбий ва инфратузилма объектларига берилди.