Қорақалпоғистон воқеалари сабаб қамалган 38 киши оиласига қайтди

Қорақалпоғистон воқеалари сабаб ҳибсга олинган 38 киши оила аъзолари берган мурожаатлар асосида, оиланинг ягона боқувчиси эканлиги инобатга олинган ҳолда озодликка чиқарилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 окт - Sputnik. Бугун Қорақалпоғистондаги тартибсизликларда гумон қилинган 38 киши депутатлар кафолати эвазига уйларига қайтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати хабар берди.
Қорақалпоғистон воқеалари сабаб қамалган 38 киши оиласига қайтди
Қайд этилишича, дастлаб Қорақалпоғистонда содир бўлган тартибсизликларда гумон қилинган 22 нафар фуқаро Жўқорғи Кенгес раисининг сўрови ҳамда депутатлик кафолатлари ва шахсий дахлсизлик тамойили асосида уйларига қайтарилган. Кейинроқ уларнинг қаторига яна 16 киши қўшилган.
Қорақалпоғистон воқеалари сабаб қамалган 38 киши оиласига қайтди
“Тартибсизликларда иштирок этганликда гумон қилиниб, олиб кетилган шахслар содир этган жиноятидан пушаймонлиги, оила аъзолари берган мурожаатлар ўрганилиб, улар ягона боқувчи экани инобатга олиниб, озодликка чиқаришга қарор қилинди”, - дейилади хабарда.
Қорақалпоғистон воқеалари сабаб қамалган 38 киши оиласига қайтди
Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистонда июль ойи бошида содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тартибсизликларда иштирок этган 34 нафар фуқаро оиласига қайтарилганини маълум қилганди.
Маълумот учун, 1-2 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилиб, кутилмаганда намойишлар уюштирди. 2 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга етиб борди ва қорақалпоқ халқи билан мулоқот қилди.
Қорақалпоғистон воқеалари сабаб қамалган 38 киши оиласига қайтди
Шунингдек, президент Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини билдирди.
Қорақалпоғистон воқеалари сабаб қамалган 38 киши оиласига қайтди
Расмий маълумотларга кўра, Нукусдаги оммавий тартибсизлик ва бузғунчилик давомида 18 киши вафот этган, 250 нафардан зиёд киши жароҳат олган. Ўзбекистон ҳукумати 1–2 июл кунлари Нукусда рўй берган воқеларани Ўзбекистон Республикасининг конституцион тузуми, ҳудудий яхлитлиги ва бирлигини вайрон қилишга уриниш деб баҳолаган.
Бош прокуратура Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми (Ҳокимиятни босиб олиш ёки конституциявий тузумни ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш) ва бошқа моддалар билан қўзғатилган жиноий иш очган. Дастлабки тергов доирасида 14 нафар шахс ҳибсга олинган.
Қорақалпоғистон воқеалари сабаб қамалган 38 киши оиласига қайтди