Путин МДҲда илмий-тадқиқот лабораториясини яратишни таклиф қилди

Путин яна бир муҳим масала биологик ва санитария хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш эканлигини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКEНТ, 14 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин МДҲ доирасида илмий-тадқиқот лабораториясини яратиш ҳақида ўйлашни таклиф қилди.
Россия раҳбари “Россия-Марказий Осиё” саммитида сўзлаган нутқида яна бир муҳим масала биологик ва санитария хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш эканлигини таъкидлади.
“Пандемия минтақавий даражада фуқароларимиз саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш, шунингдек, минтақа давлатларининг технологик мустақиллигини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган комплекс чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш зарурлигини яққол тасдиқлади. Масалан, МДҲ инфратузилмаси учун илмий-тадқиқот лабораториясини яратиш имконияти ҳақида ўйлаб кўриш керак”, деди Путин.
Бугун Остона тарихда илк бор “Россия-Марказий Осиё” форматидаги саммитга мезбонлик қилди. Бу Россия Федерацияси ва минтақанинг барча бешта давлати ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигида Москва ташаббуси билан ташкил этилди.