Польшада ядро қуроли жойлаштирилишига қарши жавоб чоралари кўрилади – Беларусь ТИВ

Макейнинг фикрича, қўшни давлатлар билан низолар доимо мулоқот руҳида ҳал қилиниши керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Минск Польшанинг ядро қуролини жойлаштиришига қарши қатъий жавоб чораларини кўриши мумкин. Бу ҳақда Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей маълум қилди.
“Aгар ҳақиқатдан ҳам қўшни мамлакатларимиз ҳудудида ядро қуроли жойлаштирилган бўлса, унда қаттиқроқ қадамлар қўйилиши мумкин”, деди Макей.
“Қаттиқроқ қадамлар” ядро қуролини жойлаштиришни англатадими, деган саволга Макей “бугун ҳеч ким ҳеч нарсани истисно эта олмайди, шунинг учун мен раҳбарларимиз бундай вариантларни ҳам муҳокама қилганига аминман”, дея жавоб берди.
Макейнинг фикрича, қўшни давлатлар билан низолар доимо мулоқот руҳида, мулоқот учун зарур каналларни топиб ҳал қилиниши керак. Унинг сўзларига кўра, бунга ҳеч ким қулоқ солмайди.
“Биз қўшни давлатлар сиёсатчиларининг Беларусь билан нормал муносабатларни ривожлантиришга тайёр эмаслигини кўряпмиз. Менинг тушунишимча, бу қўшни давлатлар сиёсий тузумининг узоқни кўра олмаслигидан далолатдир”, дея қўшимча қилди Беларусьташқи ишлар вазири.
Aввалроқ Польша президенти Aнжей Дуда Aмерика ядро қуролининг Польшада жойлаштирилиши очиқ мавзу эканини айтган эди. Унинг фикрича, Польша Nuclear Sharing дастурида иштирок этиши мумкин.