МДҲдан воз кечган Украина имкониятларни қўлдан бой беряпти – Песков

Украина интеграция жараёнлари тақдим этаётган имкониятлардан фойдаланмаяпти, дейди Песков.
Sputnik
ТОШКEНТ, 14 окт – Sputnik. МДҲ ҳаётида иштирок этмаётган Украина ушбу ташкилот тақдим этаётган имкониятларни қўлдан бой беряпти. Бу ҳақда Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлади.
“Эҳтимол, бу, биринчи навбатда, Украинанинг ўзи учун камчиликдир. Яъни, у интеграция жараёнлари тақдим этаётган имкониятлардан фойдаланмаяпти. Ташкилот Украинасиз ривожланмоқда”, деди Песков.
Унинг қайд этишича, МДҲ ўзининг ҳаётийлигини кўрсатмоқда.
“МДҲнинг бу таянчида илғор интеграция тузилмалари етилди”, дея қўшимча қилди Песков.
Маълумот учун, бугун Молдова президенти Майя Сандудан ташқари барча МДҲ давлатлари раҳбарлари 2020 йилдан бери биринчи марта Остонада Ҳамдўстлик Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишига шахсан йиғилди.