МДҲ саммитида давлат етакчилари қайси рангдаги бўйинбоғларни афзал кўришди - фото

Президентлар бўйинбоғларининг ранглари нимани англатиши ҳақида Sputnik материалида ўқинг.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Бугун Остонада Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгашининг саммити ва “Россия – Марказий Осиё” форматидаги учрашув ўтказилди.
Мазкур тадбирларда МДҲ етакчилари турли ҳилдаги бўйинбоғлар билан камера объективига муҳрланди.
Эркаклар бўйинбоғи аёллар тўғноғичи сингари маълум бир маънони англатади. Ҳўш МДҲ раҳбарлари тақиб олган бўйинбоғлари билан нима демоқчи ?
1 / 11

МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси олдидан.

2 / 11

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

3 / 11

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин.

4 / 11

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев.

5 / 11

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон.

6 / 11

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев.

7 / 11

Беларусь президенти Александр Лукашенко.

8 / 11

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов.

9 / 11

Арманистон бош вазири Никол Пашинян.

10 / 11

Қирғизистон президенти Садир Жапаров.

11 / 11

МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев.

Демак, Қосим-Жомарт Тоқаев учрашув мезбони сифатида ҳокимият, таъсир ва куч рамзи бўлган қизил рангли бўйинбоғни афзал кўрди.
Владимир Путин тўқ бинафша рангли бўйинбоғни танлади – евразианизм ранглари.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кулранг нақшли тўқ кўк бўйинбоқ тақди. Бу танлов бошқаларга ишончни уйғотиш истагини билдиради.
Туркманистоннинг 41 ёшли раҳбари Сердар Бердимуҳамедов “қироллар ранги” бўйинбоғини танлади. Қора ранг ҳокимият ва кучни англатади.
Бир вақтнинг ўзида учта президент - Александр Лукашенко, Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаров, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси раҳбари Сергей Лебедев нейтрал "тинчлантирувчи" кўк бўйинбоғларни танлашган.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев тадбирга оқ нуқтали қора галстукда келишни афзал қўрди.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян эса вино рангли бўйинбоғда кўриниш берди.