Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Володин Киев режимини огоҳлантирди

Россия Давлат думаси раиси Киев режими ҳужумларни давом этса, Россия жавоби янада кескинроқ бўлишини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Москва Киевнинг терактлар содир этишга ҳар қандай уринишларига кескин жавоб қайтаради. Бу ҳақда Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин ўзининг Telegram каналида ёзган.

“Aгар Киев режимининг ҳужумлари давом этса, жавоб янада кескинроқ бўлади”, - деди Володин.

Россия Давлат думаси раисининг сўзларига кўра, ҳужумларнинг барча ташкилотчилари ва ижрочилари топилиши, “ким қаршилик кўрсатса, йўқ қилиниши керак”.

“Зеленский режимини қўллаб-қувватловчи ғарб сиёсатчилари терроризмга ҳомийлик қилмоқда. Шу муносабат билан бутун дунёга маълум бўлган қоидани эслатиб ўтмоқчиман: террорчилар билан музокара олиб борилмайди”, - деб сўзини якунлаган Володин.

Россия қуролли кучлари сўнгги уч кун ичида Украина инфратузилмасига катта зарбалар берди. Россия президенти Владимир Путиннинг тушунтиришича, бу Киев томонидан Қрим кўпригида уюштирилган теракт ва Россиядаги фуқаролик объектларига қилинган бошқа ҳужумларга жавобдир.

Мавзуга оид:

Россия ФХХ Қрим кўпригидаги теракт ташкилотчиларини аниқлади
Медведев Қрим кўпригидаги теракт учун Россиянинг эҳтимолий жавобини маълум қилди
Қрим кўпригидаги теракт буюртмачилари ва ижрочилари Украина махсус хизмати – Путин