Путин Эрдоғанга Туркияда газ хаби яратиш ғоясини маълум қилди

Таъкидланишича, “Газпром” Туркия энергетика вазири ва Botas компанияси раҳбари билан маслаҳатлашувлар ўтказган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанга Туркияда газ хаби ташкил этишни таклиф қилди.
Россия раҳбари Остонадаги Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммити доирасида ҳамкасби билан учрашувда таъкидлаганидек, “Газпром” бу борада Туркия энергетика вазири ва Botas компанияси раҳбари билан маслаҳатлашувлар ўтказди.
“Агар Туркиядан ва бошқа мамлакатлардан бизнинг эҳтимолий харидорларимиздан қизиқиш бўлса, янабошқа газ қувурлари тизимини қуриш ва Туркияда бошқа давлатларга, учинчи давлатларга сотиш учун газ хабини яратиш имкониятларини кўриб чиқишимиз мумкин, биринчи навбатда, албатта, европаликларга”, деди Россия президенти.
Кейинроқ Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков бу масалани “муфассал ва жуда тез ишлаб чиқиш” топширилганини қўшимча қилди.
Путин бир кун аввал Россия энергетика ҳафталиги форумидаги нутқида Москва газ транзитини “Шимолий оқим”дан “Турк оқими”га ўтказиши мумкинлигини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, бундай қарор иқтисодий фойда нуқтаи назаридан ўзини оқлайди, бундан ташқари, бу йўналиш хавфсизроқдир.

“Биз (нархларни – таҳр.) ҳеч қандай сиёсий оҳангларсиз, оддий, бозор даражасида хотиржамлик билан тартибга солишимиз мумкин эди”, - деди Россия президенти.

Шу билан бирга, у ушбу турдаги ёқилғининг жорий нархини ўта қиммат деб атади.
Путин, шунингдек, яқинда Украина расмийларининг “Турк оқими”да теракт уюштиришга уринишларини эслади.

“Эшитганингиздек, улар уни ҳам портлатиб юборишга ҳаракат қилишди. Лекин, Худога шукур, бундай бўлмади, у муваффақиятли ишламоқда”, - деди Путин.

Ҳафта бошида Россия президенти Украина томонидан Қрим кўпригида уюштирилган теракт ҳақида гапирар экан, Киев расмийлари “Турк оқими” газ қувурини портлатиб, Курск атом электр станциясига қўпорувчилик қилишга уринганини қўшимча қилди. Унинг қайд этишича, Москва Киевнинг бу каби ҳаракатларига кескин жавоб қайтаради.
Россия Туркияда йирик газ хаби яратиши мумкин - Путин