Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ОЧда жамоа ҳисобига навбатдаги медалларни тақдим этишди

Баҳрайнда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида Муҳаммадқодир Тоштемиров кумуш ва бронза, Оғабек Тўхтаев бронза медалига сазовор бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар Манама шаҳрида (Баҳрайн) бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида навбатдаги медалларга сазовор бўлишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Қитъа биринчилигида эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Даст кўтариш машқида 154 кг натижа билан кумуш медални расмийлаштирган Муҳаммадқодир Тоштемиров силтаб кўтариш дастурида 192 кг билан яна бир кумуш, икки кураш бўйича эса 346 кг билан бронза медалига сазовор бўлди.
Шунингдек, силтаб кўтариш машқида 189 кг тош кўтарган Оғабек Тўхтаев бронза медалига сазовор бўлди.
Маълумот учун, Осиё чемпионатида айни вақтда ўзбекистонликлар ҳисобида 5 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза ва медали бор.