ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чора-тадбирлари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) саммити иштирокчилари қозоғистонлик дипломат Қайрат Сарибайни ташкилот бош котиби этиб тайинлади.
Дипломатнинг сўзларига кўра, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг навбатдаги саммити (ОҲИЧК) 2026 йилда ўтказилади.
Қайд этилишича, саммитлар ҳар тўрт йилда, вазирлар йиғилиши эса тўрт йилда бир марта ўтказилади.
“2024 йилда вазирлар учрашуви бўлиб ўтади, мос равишда навбатдаги саммит 2026 йилда бўлиб ўтади”, деди у Қайрат Сарибай.
Маълумот учун, Қайрат Сарибай ОҲИЧК Котибияти ижрочи директори лавозимида ишлаган. Олтинчи саммитда қабул қилинган қарорга мувофиқ, бу лавозим бош котиб деб ўзгартирилди.