ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Эрон президенти Иброҳим Раисий терроризмнинг тарқалиши ва НAТО кенгайишини Осиё минтақасида хавфсизликка путур етказувчи омиллар деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у Остонада бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) саммитида сўзлаган нутқида маълум қилди.
“Осиёнинг турли мамлакатларида терроризмнинг тарқалиши, шунингдек, НAТОнинг кенгайиши минтақадаги хавфсизликка путур етказади. Эрон Ислом Республикаси, хусусан, иқтисодий терроризмни қоралайди ва унга қарши курашиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади. Иқтисодий терроризм универсал таҳдиддир, унга қарши курашиш доимий ҳамкорликни талаб қилади”, - деди Раисий.
Бундан ташқари, Эрон президенти тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Осиё давлатлари дуч келаётган таҳдидларга қарши курашиш учун минтақавий механизм яратиш зарурлигига ишора қилди.
Маълумот учун, бугун Остона ОҲИЧКнинг VI саммитига мезбонлик қилмоқда.