ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. AҚШ президенти Жо Байден саратон касаллигидан вафот этган тўнғич ўғлини Ироқда вафот этган деб юборди ва бу билан хатога йўл қўйди.
“Тасаввур қилинг-а, мен буни чин дилдан айтяпман. Мен буни Ироқда ҳалок бўлган "Бронза юлдузи" медали билан тақдирланган одамнинг отаси сифатида айтаман”, - деди Байден Колорадода миллий ёдгорлик очилишида қилган чиқишида.
Маълумот ўрнида, AҚШ президентининг тўнғич ўғли Жозеф “Бо” Байден 2015 йилда саратон касаллигидан вафот этган.
Бу 79 ёшли Aмерика президентининг нутқида биринчи марта хатога йўл қўйиши эмас. Масалан, олдин у ўзининг вице-президенти Камала Харрисни президент деб юборган, Сурия ва Ливияни адаштириб юборган.