ТОШКEНТ, 13 окт – Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида 2023 йил "Рус тили - миллатлараро мулоқот тили" йили деб эълон қилинади. Бу ҳақида Ҳаракатлар режаси лойиҳасида айтиб ўтилган. Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.
Ҳаракатлар режаси лойиҳаси Остона шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашида муҳокама қилинди.
Ҳужжат 150 дан ортиқ тадбирларни ўз ичига олади - булар умумий гуманитар, илмий-маърифий, маданий-маърифий характердаги тадбирлар, рус тили соҳасида педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, иқтидорли болалар ва ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш ва МДҲ мамлакатлари фуқароларини Россия олий ўқув юртларида ўқишга жалб қилиш ва бошқалар.
Бундан ташқари, ТИВ Кенгаши йиғилиши иштирокчилари 2023-2024 йилларга мўлжалланган гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги устувор ҳаракатлар режаси лойиҳасини ҳам маъқулладилар ва Ҳукумат раҳбарлари кенгаши кўриб чиқиши учун киритишга қарор қилдилар.
Вазирлар кенгаши аъзолари ёшларнинг халқаро ҳамкорлиги стратегиясини амалга ошириш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режасини маъқуллади, шунингдек, Болалар ҳуқуқлари бўйича вакиллар (Омбудсманлар) комиссияси ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилишди.