Хитой ТИВ АҚШнинг беш йиллик махфий режасини эслади

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзянь АҚШнинг етти давлатни босиб олмоқчилигини эслади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь Twitter’даги саҳифасида АҚШ армиясининг истеъфодаги генерали Уэсли Кларкнинг Пентагоннинг йигирма йил аввалги ҳарбий режалари ҳақидаги нутқидан парчани жойлаштирди.
“Сизда фақат болға бўлса, ҳамма нарса михга ўхшайди”, - деб ёзган Хитой дипломати Кларкдан иқтибос келтирган ҳолда.
Унинг саҳифасига жойданган кадрларда генералнинг 2007 йилда Калифорния Ҳамдўстлиги клубида “Етакчилик вақти: бурч, шараф, Ватан учун” мавзусидаги маърузаси ёзилган ёзув кўрсатилган. У ерда ҳарбий раҳбар 2001 йилда Пентагонда Бош штаб вакили АҚШ Мудофаа вазирлигининг махфий стратегияси — беш йил ичида еттита давлатлардаги ҳукуматларга ҳужум қилиш ва йўқ қилиш борасидаги режасини гапириб берганди.
Гап Ироқ, Сурия, Ливан, Ливия, Сомали, Судан ва Эрон ҳақида борганди. Кларкнинг таъкидлашича, Пентагон ходимларининг ўзлари ҳарбий ҳаракатлар учун зарур шартлар нима эканлигини тўлиқ тушунмайди.
Хитой ТИВ бир сурат билан Ғарб демократияси устидан кулди