Венгрия Россияга нисбатан янги санкцияларга қарши чиқди

Будапешт Брюссель энергетика инқирозини келтириб чиқарган санкция сиёсатини ўзгартириш кераклигини такрорлаб келади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Венгрия Россияга нисбатан қўшимча энергетика санкцияларига қарши чиқади ва Европа Иттифоқи (ЕИ) бу соҳада янги таклифларни билдирмаслигига умид қилади. Бу Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто маълум қилди.
“Брюсселнинг хато санкциялари Европада энергетика инқирозини келтириб чиқарди. Афсуски, нафақат нархлар, балки Европа комиссиясининг таклифлари ҳам мутлақо воқеликдан йироқда экан. Биз соғлом фикрга қайтишим даркор, акс ҳолда бизда катта муаммолар бўлади”, - дея ёзди Венгрия ТИВ раҳбари ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, бугун Прагада ЕИ мамлакатлари энергетика вазирлари учрашуви бўлиб ўтмоқда.
“Умид қиламизки, Брюсселдан бошқа “буюк” ғоялар бўлмайди”, - дейди Сийярто.
Қайд этиш жоизки, Будапешт Брюссель энергетика инқирозини келтириб чиқарган санкция сиёсатини ўзгартириш кераклигини такрорлаб келади. Венгрия бош вазири Виктор Орбан Евроиттифоқнинг Россияга қарши энергетика санкцияларини йил охирига қадар бекор қилиш зарурлигини таъкидлаган.
Ғарб Донбасс аҳолисини ҳимоя қилишга қаратилган Украинадаги махсус операция туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, бу эса Европа ва Қўшма Штатларда электр энергияси, ёқилғи ҳамда озиқ-овқат нархининг ошишига олиб келди.
Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлиги ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.