Украина можароси икки сценарийда ривожланиши мумкин - Хитой ОАВи

АҚШ Европага ўз манфаатларидан келиб чиқиб қарор қабул қилишга йўл қўймаяпти, деб ёзмоқда Хитой газетаси.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Европа Украинадаги қарама-қаршиликда асосий роль ўйнаши керак ва унинг бош вазифаси AҚШ вассалига айланмаслик, деб ёзмоқда Хитой давлат газетаси “Global Times”.

“Қўшма Штатлар Европа бошқарувини ўғирлаб олди ва унга ўз манфаатларидан келиб чиқиб қарор қабул қилишга йўл қўймаяпти, Россия эса ЕИ Вашингтоннинг мутлақ вассалига айланиб қолмаслиги учун ҳамма нарса қилмоқда”, - дейилади нашрда.

Нашр ҳавола қилган хитойлик экспертларнинг фикрича, Европа иштирокида Украинадаги вазият ривожланишининг бир неча сценарийлари мавжуд.
“Уларнинг бирига Европанинг AҚШдан мустақил бўлиши киради - бу ҳолда Россия ва Европа давлатлари ўртасида тўлақонли мулоқот қилиш имконияти мавжуд. Европанинг икки лагерга бўлинишига олиб келадиган иккинчи йўл бор: баъзи давлатлар ўзларини Вашингтон билан боғлайди, бошқалари эса Москвани танлайди”, деб ёзади муаллифлар.
Шу билан бирга, экспертларнинг фикрича, можаронинг кучайиши учун жавобгарлик AҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари зиммасига тушади, бу ҳолда улар, аксинча, ўт очишни тўхтатишга чақириши керак.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.