Шифокор -парҳезшунос, тиббиёт фанлари доктори, профессор Алексей Ковальков озиш учун истеъмол қилинадиган таблеткаларнинг саломатлик учун салбий таъсирлари ҳақида сўзлаб берган.
Унинг айтишича, аслида бундай таблеткаларнинг ёғ тўқималарига ҳеч қандай боғлиқлиги йўқ. Шунингдек ичаклар ва сийдик пуфагига ҳам ушбу таблеткалар ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Балки, буйрак ва жигар саломатлигига жиддий хавф туғдиради.
“Кўпчилик сурункали буйрак етишмовчилигига чалинади, ва ҳатто буни билмаслиги ҳам мумкин. Буни фақат тиббий таҳлиллар орқали аниқлаш мумкин. Шунда одамлар тиббий саводхонлик етишмаслиги туфайли буйракларни сийдик ҳайдовчи воситалар - таблеткалар билан “тузатмоқчи” бўлишади. Бу сабабли ҳатто вафот этиш мумкин. Жигар ҳам худди шундай. Жигар ёғли гепатози айрим инсонларда цирроз касаллигига айланиши мумкин”, - дейди мутахассис.