Шавкат Мирзиёев Остонада қандай тадбирларда иштирок этади

Остонада иккита саммит – Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлислари бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остона шаҳрига етиб келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" ахборот агентлиги.
Шавкат Мирзиёевни аэропортда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Маълумот учун, 13-14 октябрь кунлари Остонада иккита саммит – Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлислари бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёев ушбу саммитларда иштирок этиб нутқ сўзлайди.
Саммитлар кун тартибига ўзаро савдони кўпайтириш ва саноат кооперацияси лойиҳаларини илгари суриш, самарали транспорт коммуникацияларини шакллантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш масалалари киритилган.
Ташриф доирасида Шавкат Мизиёев ҳамкор мамлакатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама музокаралар ҳам ўтказади.