БАА амири Муҳаммад бин Заид Ал Наҳаённинг Россияга ташрифи кенг омма учун кутилмаган бўлди: ташриф ҳақида душанба куни маълум қилинган эди, куни кеча оқшомдаёқ у президент Владимир Путин билан Петербургда мулоқот қилди.
БАА ташқи ишлар вазирлиги икки раҳбар учрашувининг асосий мавзусини Украиндаги инқирозда “самарали сиёсий қарорларга эришишга ёрдам” дея маълум қилди. Аммо икки раҳбар мулоқотининг мавзулари, албатта, кўпроқ: энергетика бозорларидаги вазият, Сурия, Запорожье АЭС атрофидаги ҳолат. Президентлар эшик ортида нималарни муҳокама қилишганини фақат тахмин қилиш мумкин, аммо шубҳа йўқки, энг долзарб мавзулар ҳам уларнинг эътиборига тушган. Бундай мавзулар эса сўнгги пайтларда тобора кўпаймоқда.
Аслида Петербургдаги учрашувда БАА раҳбари нафақат ўз мамлакати раҳбари, балки бутун Форс кўрфази монархиялари вакили сифатида иштирок этди. Воқеалар шиддат билан ривожланаётганини ҳисобга олсак, юқори даражада вақтни текшириш керак бўлади, чунки биргалашиб жавоб бериш керак бўлган хатарлар пайдо бўлиши мумкин.
Бутун Яқин Шарқ ва қисман Форс кўрфази минтақаси жуда оғир аҳволда, улар устидан жуда кўп таҳдидлар турибди ва минтақа давлатлари ўз ҳаётини сақлаб қолиш –том маънода омон қолиш ҳақида ўйлашга мажбур бўлишяпти.
Маълумки, кўплаб ўн йилликлар мобайнида кўрфаз монархиялари Америка таъсир доирасида бўлган ва АҚШнинг энг муҳим шерикларидан ҳисобланган. Ҳамкорлик икки томонга ҳам манфаатли бўлган: АҚШ дунё нефть бозори устидан деярли назорат ўрната олган, минтақа мамлакатлари эса Американинг ҳарбий “соябони”, яъни ҳимояси остида бўлган. Бу жуда муҳим, чунки Яқин Шарқни адолатли тарзда сайёранинг “порох бочкаси” деб аташади.
Бундан ташқари, Форс кўрфази мамлакатлари кўп йиллар давомида АҚШ билан шерикликдан яна биир катта бонус- модернизацияга умид боғлаган. Минтақа ўз анъаналарига жуда содиқ, аммо унинг элитаси нефть абадий эмаслигини аллақачон тушуниб етган: бир кун келиб уларнинг мамлакати узра доллар ёмғири тиниши ва ўшанда минг йиллар авваллидек бедуин қашшоқлиги келишини сезишди. Демак, АҚШ каби тез ривожланган ва тараққий этганлар ёрдамида бор имкониятлардан фойдаланиб технологияда, саноатда ва бошқа соҳаларда янги бурилишлар қилиш мантиқли бўлади, албатта. Ва америкаликлар буни уларга бир неча маротаба ваъда қилган, шу билан бир неча маротаба алдаган ҳам.
Кейин эса америкаликларнинг ҳарбий ёрдами ҳам тўхтаб қолди. Икки ярим йил аввал АҚШ Саудия Арабистониядан Patriot зенит-ракета тизимларини олиб чиқиб кетди. Бу тизимлар яманлик қўзғолончилар - хусийларнинг ҳужумларидан мамлакатнинг нефть объектларини ҳимоя қилаётган эди. Америка давлат тизимларида сўл либерал кучларнинг кўпайиши эса, АҚШда Яқин Шарқ монархиялари ички ишларига аралашмайдиган прагматик сиёсат ўрнига - уларни демократия йўқлигида айбловчи, танқидий сиёсатга айланди.
Умуман олганда, бир неча йиллардан буён минтақа раҳбарлари ўз мамлакатлари ва уларнинг ўзлари учун ҳам фаровон бўлмаган келажак яқинлашаётгани илғашди. Айнан шу омиллар уларни Россияга яқинлашишга ва АҚШга эмас, балки барча аъзолар манфаатларига хизмат қиладиган ОПЕК+ форматини яратишга асос бўлди.
Мазкур йил глобал гегемон ҳақида кимдадир бўлиши мумкин бўлган барча хомхаёллар ва умидларни пучга чиқарди: АҚШ бутун дунё кўз ўнгида, ўша ғарб цивилизациясига алоқадор бўлган континентал Европани мақсадли равишда йўқ қилмоқда. Англосакслар ҳеч иккиланмасдан ўз нажотлари учун қолган ҳамма воситаларни ишлатишлари аниқ.
Ва Яқин Шарқ бунда биринчи навбатда туради.
Аниқроғи, биринчиси Украина эди, аммо унинг кулини кўкка совуриш кутилганидек бўлмади. Албатта, Европа таназзулга тоқат қиляпти. Аммо, Россия - у нафақат катта бардамлик кўрсатяпти, балки бошқа жабҳаларда ҳам шиддат билан ривожланишда давом этяпти.
Яқин Шарқ минтақаси ва Форс кўрфази мамлакатлари эса - тасаввур қилиб бўлмас ва жуда катта таҳдидлар қаршисида қолган.
Айни пайтда Ғарб ОПЕК+ ва Саудия Арабистонини Россиянинг Украинадаги махсус операциясига ёрдам берганликда айбламоқда. Бу ҳақида жумладан, The Washington Post нашри ёзди. Унда ўтган ҳафта картелнинг нефть қазиб олиш ҳажмини камайтириш ҳақидаги қарорини шундай талқин қилишибди.
Америкаликларнинг жавоби ҳам узоқ куттирмади. АҚШ конгрессида саудияликларга қурол етказиб беришни тўхтатиш ҳақида қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. Бу эса минтақадаги муҳим мамлакатнинг ҳарбий жиҳатдан заифлашишини билдиради.
Шунингдек, америкаликлар ихтиёрида Яқин Шарққа таъсир ўтказишнинг норасмий ва кучли инструментлари ҳамон бор. Масалан, айни пайтда Эрон йўқ жойдан чиққан норозиликлар тўлқинига қарши курашишга мажбур бўлмоқда. Бу сафар бу норозиликлар манбаси курд жамияти бўлди.
Теҳрон ва Форс кўрфази монархиялари орасида азалдан мураккаб муносабатлар бўлган. Аммо айни пайтда иккиси ҳам хурсанд бўлолмайди. Чунки кемага тушганнинг жони бир, дегандек, улар ҳозир айнан битта кемада. АҚШ эса бу кемани ёқиб кулини кўкка совурмоқчи. Ва сайёранинг мутлақо ҳар бир мамлакатида худди шундай муаммоларни яратиш мумкин. Америкаликлар ўзлари назорат қиладиган радикал жангари ташкилотлар кўринишидаги мутлақо ноанъанавий қуролларга эга эканликларини айтмаса ҳам бўлади, улар ўзлари истаган ҳар бир кишига уларни қарши ишлатишлари мумкин.
Бостириб келаётган геосиёсий тўфонга қарши курашишда минтақага шундай иттифоқдош керакки - у мустаҳкам иқтисодиёт, бир қатор муҳим технологиялар, таъсирчан хавфсизлик чегараси ва бошқа кўплаб афзалликлардан ташқари, АҚШ ва НАТО билан ҳарбий қарама-қаршиликда ва ҳатто вазият унинг фойдасига бўлмаган ҳолатларда ҳам бардош бера олган ҳамда ғалаба қозонган бўлиши керак
Қизиқ, бу ким бўлиши мумкин?