Россия Туркияда йирик газ хаби яратиши мумкин - Путин

Россия нефть қазиб олиш миқдорини пасайтирмайди ва ўз газини жаҳон бозорида сотишни давом эттиради, "Шимолий оқим" билан боғлиқ вазият бунга халақит бермайди - Путин.
Sputnik
ТОШКEНТ, 12 окт – Sputnik. Россия Европага ёқилғи етказиб бериш учун Туркияда йирик газ ҳаби очиши мумкин. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин "Россия энергетика ҳафталиги" форуми олдидан бўлиб ўтган йиғилишида айтиб ўтди.
Давлат раҳбари таъкидлаганидек, айн дамда Россияга нисбатан қўлланилаётган барча санкцияларга қарамай, Россия нефть қазиб олиш миқдорини пасайтирмайди ва ўз газини жаҳон бозорида сотади. "Шимолий оқим" билан боғлиқ вазият бунга халақит бермайди, чунки "Турк оқими" ҳали ҳам ишламоқда.
“Шимолий оқимлар орқали йўқолган транзит ҳажми, Қора денгизи ваТуркия орқали Европага етказиб берилиши мумкин. Бунинг учун Туркияда Европа учун энг йирик газ хаби ташкил қилишга ҳам тайёрмиз. Агар, албатта, бизнинг ҳамкорларимиз бундан манфаатдор бўлса”, — деди Россия президенти.
Айни дамда Россия Туркия орқали Европага 14 миллиард куб метр газни “Турк оқими” орқали экспорт қилмоқда, деди Владимир Путин.