Озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар егуликлари ва шахсий гигиена буюмлари Ленинград вилояти Всеволожск шаҳридан юборилганди.
Улар яқинида фронт чизиғи бўлган қишлоқ аҳолиси аввалроқ Россия ҳарбийларига биринчи зарурий буюмларни етказиб беришни сўраб мурожаат қилишганди. Рўйхат шакллантирилгандан сўнг инсонпарварлик ёрдамининг биринчи партияси Новое қишлоғида манзилли жўнатилди. Яқин кунларда у ерга Россиянинг бошқа турли ҳудудларидан ҳам ёрдам юклари олиб келиниши кутилмоқда.