ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ядро физикаси институтида “Булутли ҳисоблашлар” кластери ишга туширилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Фанлар академияси хабар берди.
Ядро физикаси институти ва Ядровий тадқиқотлар Бирлашган институти (Дубна) ҳамкорликда яратилган йирик лойиҳа - “Булутли ҳисоблашлар” кластерининг тантанали очилиши ва ишга туширилиши маросими бўлиб ўтди.
“Мазкур кластер мамлакатда илк бор Ядро физикаси институтида жорий қилинмоқда. Кластер юқори ҳажмли ҳисоб-китоблардан фойдаланилаётганда ҳисоблаш тезлигини таъминлаш, самарадорлигини ошириш учун юқори даражадаги серверларнинг ягона булутли инфратузилмага бирлаштириш имконини беради”, - дейилади хабарда.
Натижада, мураккаб ҳисоб-китоблар тезроқ амалга оширилади ва илмий тадқиқотлар учун юқори аниқликдаги ҳисоб-китоб натижаларини беради.
Ядро физикаси институти
© Ўзбекистон Фанлар академияси
Мазкур кластер ёрдамида жуда катта ҳажмдаги маълумотларни тез ва ишончли юклаб олиш ва жўнатиш ҳамда катта информацион ресурс талаб қилувчи ҳисобларни бажариш мумкин.