Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўллари ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олди

“Ўзбекистон темир йўллари” “Қазақстан темір жолы” МК” АЖ вакиллари билан музокаралар олиб борди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўллари ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олишди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Қазақстан темір жолы” МК вакиллари билан музокаралар олиб борди.
Учрашувда темир йўл транспорти, хусусан, юк ташиш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда кўриб чиқилган масалалар:
Мамлакатлар ўртасидаги давлатлараро туташ пунктларида юк поездларини қабул қилиш/ўтказиш бўйича ишларни жадаллаштириш;
Юк поездларини шакллантириш режаси;
Юк поездларини ташиш бўйича контейнер ва транзит ташишларни ташкил этиш.
Томонлар юк ташишлардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришни давом эттиришга келишиб олишди.
Шунингдек, учрашувда олдин қабул қилинган ўзаро келишувлар доирасида жорий йилнинг 9 ойи давомида икки давлат юк ташиш фаолияти бўйича салмоқли натижаларга эришилгани алоҳида таъкидланди.