ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. "Ўзбекнефтгаз" ва Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Россия компаниялари билан меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларида қатор келишувларга эришди.
Россиянинг Сочи шаҳрида “Бутун Россия меҳнатни муҳофаза қилиш хафталиги – 2022” кўргазмаси бўлиб ўтди.
Кўргазмада Ўзбекистон делегацияси Россия меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Антон Котяков, Россия меҳнат ва бандлик федерал хизмати раҳбари Михаил Юрьенвич Иванковлар билан учрашди. Унда Россиядаги турдош корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.
Бутун Россия меҳнатни мухофаза қилиш хафталиги
© Ўзбекнефтгаз
Бундан ташқари, турли хил ишлаб чиқариш ташкилотлари ва саноат бирлашмалари билан B2B учрашувлар ўтказилиб, улар билан саноат кооперация алоқаларини ўрнатиш орқали саноат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик ўрнатиш масалалари ҳам келишиб олинди.
Бутун Россия меҳнатни мухофаза қилиш хафталиги
© Ўзбекнефтгаз
Унга кўра, Россиянинг “Комус” компаниясининг бир ва кўп марта ишлатиладиган респиратор ниқоблари ва фильтрлари борасида келгусида учрашувлар ўтказиш бўйича келишувларга эришилди.
Қолаверса, “РОСОМЗ” компаниясининг ҳимоя дубулғаси, саноат кўзойнак турлари бўйича “Ўзбекнефтгаз” ва тизим ташкилотларига маҳсулотлар харидини амалга ошириш юзасидан тақдимот ўтказиш учун таклиф этилди.