ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. Россия энергетика ҳафталиги халқаро форумида 70дан ортиқ мамлакат вакиллари, жумладан Ўзбекистон ҳам юқори даражада иштирок этади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"РЭН-2022 бошланишига бир кун қолганда 70 дан ортиқ хорижий мамлакатлардан 3000 дан ортиқ иштирокчилар келишни тасдиқлади", - деди Антон Кобяков, Россия президенти маслаҳатчиси, РЭН ташкилий қўмитасининг ижрочи котиби.
Хусусан, Форумда Озарбайжон, Жазоир, Венгрия, Венесуэла, Ветнам, Қозоғистон, Мали, Мянма, Беларус Республикаси, Сурия, Серра-Леоне, Туркия, Шри-Ланкадан 16 нафар ташқи ишлар вазирлари, 50 га яқин дипломатик корпус раҳбарлари ташриф буюриши режалаштирилган. Ундан ташқари ушбу форумда Абхазия ва Ўзбекистоннинг юқори мартабали расмийлари ҳам иштирок этади.
"Бугунги кунда сайёрамизнинг энергетика хавфсизлиги ёқилғи-энергетика саноатининг барқарор ишлашига боғлиқ. Шу муносабат билан энергия бозорларининг асосий иштирокчилари ўртасида умумий тил топиш муҳим аҳамиятга эга. Бунга РЭН-2022 платформаси ёрдам беради”, — деди Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари Александр Новак.
Форумнинг асосий сессиялари доирасида хорижлик меҳмонлар Россиядан келган профессионал ҳамжамият билан биргаликда энергетиканинг барқарор ривожланиши билан боғлиқ мавзуларни муҳокама қиладилар, энг муҳим масала ечимларини излайдилар: жаҳон нефть ва газ бозорини нима кутмоқда? яқин келажакда, шунингдек, глобал сиёсий ва иқтисодий тартибдаги кенг кўламли ўзгаришлар фонида янги уюшмалар яратиш жараёнини муҳокама қилинади.
Маълумот учун, 12-14 октябрь кунлари "Манеж" марказий кўргазмалар залида (Москва) “Россия энергетика ҳафталиги” бешинчи халқаро форуми бўлиб ўтади. Форум замонавий ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантиришнинг долзарб тенденцияларини муҳокама қилиш учун асосий платформалардан бири ҳисобланади. Форум "Росконгресс" жамғармаси, Россия Федерацияси Энергетика вазирлиги томонидан Москва ҳукумати кўмагида ташкил этилган.