МДҲ ҳарбийлари қўшма машғулотлар жадаллигини оширмоқчи – Россия мудофаа вазирлиги

Бугун Бокуда МДҲ давлатлари Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 окт - Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо мамлакатлар ҳарбий идоралари 2023 йилда Қуролли кучларнинг қўшма фаолияти жадаллигини оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги МДҲ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси йиғилиши якунлари бўйича маълум қилди.
Бу Штаблар бошлиқлари қўмитаси томонидан келгуси йил учун тасдиқланган кўп томонлама ҳарбий ҳамкорлик бўйича ҳаракатлар режасидан келиб чиқади.
“Унга мувофиқ, 2023 йилда мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бўйича ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, Қуролли Кучлар қўшма фаолиятининг интенсивлигини ошириш, терроризм ва бошқа қўшма чақирувларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни таъминлаш режалаштирилган”, дейилади хабарда.
Бугун Бокуда МДҲ давлатлари Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ҳарбий делегациялари ҳамда МДҲ Мудофаа вазирлари кенгаши котибияти иштирок этди.
Россия Мудофаа вазирлиги делегациясига РФ Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг ўринбосари, генерал-полковник Сергей Истраков бошчилик қилди.