Украинани демонтаж қилишнинг янги босқичи бошланди

Қрим кўпригига уюштирилган теракт мақсадига эришилди - Владимир Путин Киев ҳукуматини террорчиларга тенглаштирган эди. Яъни Россия тактикасини ўзгартиряптими? Ҳозирча, йўқ.
Sputnik
Украина инфратузилмалари - энергетика, алоқалар, ҳарбий бошқармаларга зарбалар- шунчаки огоҳлантириш ва бизнинг имкониятларимизни намойиш этади, аммо бу электрсиз қолдириш тактикаси, кўприклар ва коммуникацияларни йўқ қилишга ўтилганини билдирмайди. Бу Қрим кўпригига зарба ва Курск АЭСга ҳужум уюштиришга уринишларга бир марталик жавоб бўлди. Украина энергетикаси ва темир йўл алоқаларини (фронтга қуроллар ва ўқ-доридар етказилишини тўсиб қўйиш), кўприкларини вайрон қилиш учун бир марталик зарбалар эмас, балки бир неча ҳафта ҳужум қилиш керак. Ҳозирча бу ҳақида ҳеч қандай гап йўқ - Путин “шунчаки” огоҳлантирди.
“Агар бизнинг ҳудудимизда терактлар уюштиришга уринишлар давом этса, Россиядан жавоблар кескин бўлади ва ўз миқёсига кўра Россия Федерациясига таҳдидлар даражасига тўғри келади. Ҳеч ким бунга шубҳа қилмаслиги керак”.
Бу агар Киев бизнинг инфратузилмаларимизга диверсион ҳужумлар уюштиришда давом этишдан бош тортса, биз Украина объектларини тинч қўйишимизни билдирадими? Украина ҳукумати терактлар (улар турлича, худди Дарья Дугина билан бўлган қотилликлардан тортиб, энергетика комплексига ҳужумгача- бўлиши мумкин) уюштиришни тўхтатиши эҳтимоли жуда - жуда кам, аммо барибир, президент томонидан айтилганидек - копток энди Киев томонида эканлиги, яъни кейинги воқеалар унинг ҳатти-ҳаракатларига боғлиқлигини билдирадими?
Йўқ. Биз қанчалик Украинадаги тинч аҳолининг ҳаёти ҳақида ташвишланмайлик, ўз тактикамизни фақат ўзимиз аниқлаб оламиз. Агар якуний ғалаба учун энергетика тармоқларини ишдан чиқариш ва кўприкларни вайрон қилиш керак бўлса, биз буни қилишга мажбур бўламиз. Албатта бу тинч аҳолига қанча зарар келтиришини тушунган ҳолда. Кўпчилик ҳайрон қоляпти: аммо нега биз буни бошиданоқ қилмадик?
Чунки биз шунчаки ғалаба қилишни истамаймиз: биз Украинани унинг рус олами учун табиий ҳолатига қайтармоқчисимиз. Бу можаро чиндан ҳам ғалати. Ғалатилиги шундаки, бир халқнинг икки мамлакати ўртасида содир бўляпти, яъни, жумладан, фуқаролик уруши ҳам бўлмоқда. Аммо биз томондан Украина аҳолисини жазолаш нияти йўқ - биз уларни ҳозирги миллатчили элитанинг, Ғарбнинг қўлларидан тортиб олмоқчимиз. Ҳа, тўғри, жуда кўпчилик украинлар бу ҳукуматни ўзиники, Ғарбни эса иттифоқдош ва валинеъмат деб ҳисоблайди. Ва бу қараш фақат мағлубиятдан сўнг, Украинанинг қулашидан кейин ўзгариши мумкин. Аммо бошиданоқ Россия нима бўлса ҳам ўз биродарларимизнинг (майли алданган бўлса ҳам) даҳшатли азоблари эвазига ғалаба қилишни истамаган. Киев ҳукуматини тезда синдириш, армияни ахлоққа чақириш амалга оширилмади. Ғарб англосаксонлар манфаатлари йўлида ўз биродарларини ҳалок қилаётган уруш ёнғинларидан ўз фойдаси учун бажонидил фойдаланмоқда.
Аммо ҳарбий ҳаракатлар қанча узоқ давом этса, нафақат бизнинг йўқотишларимиз кўп бўлади, балки Украинадаги вазият ҳам янада мураккаблашади. Инфратузилмага ҳеч қандай зарбаларсиз - шунчаки катта йўқотишлар ва тўлиқ сафарбарлик Украинани ишчилардан маҳрум қилади ва унинг иқтисодиётини пасайтиради. Узоқ чўзиладиган уруш Украинага ғалаба олиб келмайди- уни янада заифлаштиради. Биз учун ҳам узоқ давом этадиган ҳарбий ҳаракатлар керак эмас. Бизнинг мустаҳкамлик борасида бошқа захираларимиз, асосийси, бошқа вазифаларимиз ҳам бор. Ва биз ғалаба қозонишимизга ишончимиз комил, Украина эса фақат Ғарбнинг ёрдамига, бундан ташқари бу можарога тўғридан-тўғри аралашишидан умид қилиши мумкин.
Аммо Ғарб ҳеч қачон бундан қилмайди. Уни Украина қўли билан Россияга қарши курашиш қониқтиради. Аммо ядровий уруш мутлақо керак эмас- наҳотки Киевда буни тушунишмаса. Йўқ, тушунишмайди, аниқроғи буни тан олишни исташмайди. Унақада улар ҳалокатга маҳкум эканликларига кўникишга тўғри келади. Айнан шу сабабли Киев Ғарбни бевосита Россияга қарши можарога аралаштиришга имконият қидиради, жумладан Қрим кўпригидаги теракт айнан шу сабабли уюштирилган эди.
Киев Москванинг жавоби қандай бўлиши, қандай жавоб чоралари қўлланилишини жуда яхши билган ва шуни кутган. “Даҳшатли рус зарбаларининг” таъсири билан Ғарб жамоатининг фикрига таъсир ўтказиш ва кейинги қадам эса Ғарбни улушни янада баландроқ кўтаришга – янги турдаги қуроллар етказиб беришга ўтишга, НАТО кучлари билан Украина осмонини ёпишга ёки ҳатто Россияга ультиматум қўйишга уринишдир. Киев фақат вазиятни оғирлаштириш учун ўйнаши мумкин, чунки вақт унга қарши ишлаётганини тушуниб турибди.
Россия эса ҳар қандай ҳолатда бошланган ишни охирига етказади- инфратузилмаларга зарбалар билан ёки уларсиз ҳам. Биз ҳеч қачон Ғарб учун Украина Россияга қарши қурол бўлиб қолишига йўл қўймаймиз. Украиналиклар ва жанубий руслар авлоди кейинчалик ҳам русларни ёмон кўриши ва рус эканликларини инкор қилишларига йўл қўймаймиз. Ҳозирги Украина Россия билан тенг эмас (на тарихий жиҳатдан, чунки бизнинг бир бўлагимиз ҳисобланади), на келажак томондан, чунки ундан бизга қарши фойдаланишади. Путиннинг Хавфсизлик кенгаши бўйича маслаҳатчиси Дмитрий Медведев буни янада аниқроқ тушунтириб берди:
“Украина давлати миллатчиларнинг сиёсий режими билан ҳозирги конфигурациясида Россияга доимий, тўғридан-тўғри ва аниқ таҳдид солади. Шу сабабли, менимча, халқимизни ва мамлакат чегараларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда, бизнинг келажакдаги ҳаракатларимиз мақсади - Украинанинг сиёсий режимини бутунлай демонтаж қилиш бўлиши керак”.
Ҳа, бу қисман Путин дастлаб айтиб ўтган махсус операция мақсадларида назарда тутилган - денацификация ва демилитаризация - бутун сиёсий элитани ўзгартирмасдан имконсиз. Бундан ташқари, фақат шу тарихий мақсаднинг амалга ошиши - Украинанинг рус дунёсига қайтишига олиб келиши мумкин. Ҳозир бу жараён бир неча вилоятларнинг Россияга қўшилиши билан бошланди – лекин бу ҳали қилинадиган узоқ ишларнинг бошланиши холос. У бир неча босқичларга ва турли хил қайтиш шаклларига эга бўлади, лекин биз энди ҳаммасини ўз номи билан атаймиз. Бизнинг умумий исмларимиз билан.