ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Туркия ташқи ишлар вазири Мавлют Чавушоғли Ғарб Россия билан мулоқот қилиши зарурлиги, Москва билан мулоқотсиз ўт очишни бас қилиш борасида келишувга эришиб бўлмаслигини маълум қилди.
“Москва билан мулоқотсиз ўт очишни бас қилишга эришиб бўлмайди. Охир-оқибат ким билан гаплашиш, ким билан келишишга тўғри келади? Гап Украина ҳудудлари, можаронинг иккинчи томони ҳақида бормоқда”, - деди Чавушоғли Tvnet телеканалига берган интервьюсида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Шунингдек, Туркия ТИВ раҳбари мамлакат Россияга қарши бир ёқлама санкцияларга қўшилмаслигини таъкидлади.