Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Орбан Украинадаги можарони тўхтатиш шартини айтди

Венгрия бош вазири Украинадаги можарони якунлаш учун сулҳ Вашингтон ва Москва ўртасида тузилиши керак деб ҳисоблайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Украинада тинчлик фақат Россия ва AҚШ ўртасидаги музокаралар асосида бўлиши мумкин. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан маълум қилди.

“Сулҳ Россия ва Украина ўртасида эмас, балки Вашингтон ва Москва ўртасида тузилиши керак. Бу можаро Россия-Украина музокаралари орқали тугатилади, деб ўйлаган одам бу дунёда яшамаяпти. Воқелик аслида бошқача”, - деди Орбан.

Унинг қўшимча қилишича, Украина ҳарбий ҳаракатларни фақат Aмерика ҳарбий ёрдами билан давом эттириши мумкин. Унинг фикрича, Украина ҳудудидаги можаро америкаликлар шундай бўлишини хоҳлагани учун бўлди.

“Шунинг учун америкаликлар россияликлар билан музокара олиб боришига тўғри келади. Aна шунда можаро тугайди”, - деб ҳисоблайд Венгрия бош вазири.

У, шунингдек, AҚШ президенти Жо Байденни Aмерика томонидан муносиб музокарачи деб ҳисобламаслигини аниқ айтди.

“Менинг айтганларим шафқатсиз бўлиб туюлади. Лекин тинчликка умид – Дональд Трампнинг исмидир”, - дея хулоса қилди Орбан.

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.