ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Адҳамжон Эргашев Манама шаҳрида (Баҳрайн) бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида 3 та олтин медалга сазовор бўлди, деб хабар берди Спортни ривожлантириш вазирлиги.
Эргашев (-67 кг) даст кўтариш машқида 138 кг, силтаб кўтаришда 176 кг, икки ку бўйича эса 314 кг натижа қайд этди. У бу кўрсаткичлари билан 3 та олтин медалга эга чиқди ва мутлақ Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлди.
Эркаклар (-67кг):
1. Эргашeв Адҳамжон — 314кг (138+176)
2. Ясин Муҳаммад (Индонезия) — 303 (137+166)
3. Ануча Доунгсру (Таиланд) — 301 (136+165)
Осиё чемпионатида айни вақтда Ўзбекистон вакиллари ҳисобида 3 та олтин, 3 та бронза медаль бор.