Музаффарбек Тўрабоев дзюдо бўйича жаҳон чемпиони бўлди

-100 кг вазн тоифасида Тўрабоев финалда канадалик Кайл Реес устидан ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев дзюдо бўйича жаҳон чемпионига айланди.
Тошкентда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида -100 кг вазн тоифасида Тўрабоев чемпионлик унвони учун кечган ҳал қилувчи баҳсда канадалик Кайл Реес устидан ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди.
"Қайд этиш жоиз, бундай натижа спортимиз тарихида бўлмаган. Илк бор терма жамоамиз жаҳон чемпионатида 2 та олтин медалга сазовор бўлмоқда", - дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4
Эслатиб ўтамиз, кеча ўзбекистонлик дзюдочи Давлат Бобонов 90 кг вазн тоифасида дзюдо бўйича жаҳон чемпиони бўлган эди.