Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 10 октябрнинг асосий хабарлари

Россия Ыуролли кучлари, Қрим қўпригида содир бўлган терактдан сўнг Украина йирик шаҳарларининг энергетика ва инфратузилма тизимларига зарба берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. Россия Федерацияси томонидан ўтказилаётган махсус операцияга доир ўтган сутканинг асосий хабарлари.
1️ октябрь куни эрталаб Украинанинг энергетика, ҳарбий қўмондонлик ва алоқа объектларига узоқ масофали аниқликдаги қуроллар билан катта зарба берилди.
Зарбалар, Киев, Львов, Харьков, Житомир, Ровно, Тернополь, Ивано-Франковск, Винница, Кривой Рог, Днепроптеровск, Одесса ва бошқа йирик шаҳарларида жойлашган энергетика ва бошқа инфратузилма объектларига берилди.
Ундан ташқари, 10 октябрь куни Украинанинг 52 артиллерия бўлинмасининг позицияларида зарба берилди;
Херсон вилоятида ҳавода Россия ҳаво кучлари томонидан Украинанинг МиГ-29 самолёти уриб туширилди;
Ҳаво мудофаа тизими ўтган сутка давомида олтита учувчисиз аппаратлар, битта "Точка-У" ракетаси, олтита HIMARS снарядлари ва учта HARM антирадар ракеталарини уриб туширган;
Украина ЫКнинг Купянск йўналишидаги барча ҳужумларини қайтарилди, душманнинг йўқотишлари 40 дан ортиқ кишини ташкил этди;
Николаев-Кривой Рог йўналишида хорижий ёлланма аскарларнинг учта баталон тактик гуруҳи ва бўлинмаларининг ҳужумлари қайтарилди;
Украина 11 октябрдан бошлаб, Россия ракета ҳужумлари туфайли Европа Иттифоқига электр энергияси экспортини тўхтатди;
Қўшма Штатлар Украина бўйича мумкин бўлган музокаралар бўйича Россия билан алоқага чиқмади, бу ташаббус Киев қонунчилик томонидан рад этилганидан кейин амалга ошиши даргумон, деди Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.