Президентнинг 2021 йил 27 декабрдаги тегишли қарорига мувофиқ, опера ва балет санъати бўйича иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларни юзага чиқариш ва рағбатлантириш тизимини жорий қилиш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда республика кўрик-танловлари ўтказилади:
- февраль ойида – ёш вокал ижрочилари;
- апрель ойида – ёш балет ижрочилари;
- июнь ойида – дирижёр, режиссёр ва балетмейстерлар.
Республика кўрик-танловларининг Гран-при ва I ўрин ғолиблари мос таълим йўналишлари бўйича тегишли давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат қабул квотасига қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.
2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети ҳисобидан ҳар икки йилда қуйидагилар ўтказилади:
Ҳалима Носирова номидаги халқаро ёш операчилар кўрик-танлови;
“Тошкент баҳори” халқаро опера ва балет фестивали.
Халқаро нуфузли опера ва балет фестиваллари, танловларида I, II ва III ўринларни эгаллаган ижодкорлар Давлат бюджети ҳисобидан даромад солиғидан озод қилинадиган қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади:
- I ўрин учун – 100 БҲМ;
- II ўрин учун – 70 БҲМ;
- III ўрин учун – 50 БҲМ.
Ҳужжат билан кўрик-танловлар ва фестивалларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар ҳам тасдиқланган.