Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

Бугун Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида ер силкиниши қайд этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Бугун Тошкент вақти билан соат 04:23 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила координаталари: 37,11 градус шимолий кенглик; 71,27 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=5,5. Чуқурлик 160 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 495 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
· Сурхондарё вилоятида 2 балл, 355 км;
· Фарғона вилоятида 2 балл, 366 км.